Президент фармони (ПФ–6274-сон, 05.08.2021 й.) билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
- Киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари асосида уй-жойларнинг қиймати ҳар йили Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан белгиланади ва ҳар олти ойда қайта кўриб чиқилади.
Илгари Молия вазирлиги томонидан белгиланган.
- 2021 йилда янги тартиб (https://t.me/huquqiyaxborot/9096) бўйича ипотека кредитлари асосида қуриладиган уйларнинг сони 2006 тага кўпайтирилиб, 35 120 та этиб белгиланди.
- Шунингдек, ипотека кредитлари бўйича ажратиладиган субсидия миқдори 960,4 млрд. сўмдан 1 трлн 97 млрд сўмга оширилди.
- Қишлоқ жойларидаги уй-жойларга бошланғич бадал учун субсидиянинг энг кўп миқдори 28 млн сўмдан 31 млн 500 минг сўмга кўпайтирилди.