Пастдарғомда 28 маҳаллага янги бино қуриляпти

Аввал хабар берганимиздек жорий йил бошида тумани  ҳокими Шунқор Худайбердиев ҳамда масъуллар иштирокида ўтказилган йиғилишда Пастдарғом туманидаги ўз биносига эга бўлмаган 47 та маҳалла фуқаролар йиғинига давлат-хусусий шерикчилик асосида янги бинолар қурилиш  режалаштирилган эди. 
Бугунги кунда туманда 28 та маҳалла фуқаролар йиғинларида хусусий шерикчилик  асосида туман ҳокимининг қарори қабул қилиниб қурилиш ишлари олиб борилаётган бўлса, шундан 11 та янги қурилаётган жумладан, Тозқултон, Буюк Турон, Дустлик, Чандир, Чандиробод, Янгиобод, Чимбой маҳалла фуқаролар йиғини бинолари тез фурсатларда фойдаланишга топшириш режалаштирилмоқда. Қурилиши давом этаётган 17 та маҳалла бинолари эса жорий йилнинг 1 августига қадар фойдаланишга топшириш юзасидан белгиланган график бўйича ишлар амалга оширилмоқда.
Шу жумладан,  ўз биносига эга бўлмаган  15 та маҳалланинг ўз ҳисобига бино ажратиб берилди.

Эслатиб ўтамиз йил бошидан тумандаги 107 та маҳалла фуқаролар йиғинидан  81 таси ўз биносига эга бўлиб кадастр хужжатлари расмийлаштирилди.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM