Маъсулиятсиз отанинг суд жараёнидаги хулосаси

Фуқаролик ишлари Пастдарғом туман судининг 2010 йил 1 июндаги қарори асосан қарздор С.А.дан ундирувчи З.М.нинг фойдасига фарзандларининг таъминоти учун учдан бир қисм миқдорда алимент ундириш белгиланган ва суд қарорига асосан ижро ҳужжати Бюронинг Пастдарғом туман бўлими томонидан  ижро иши юритилган.

Мазкур ижро ҳужжатига асосан қарздорнинг мол-мулкларини аниқлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 21,87-моддаларига асосан тегишли ташликотларга сўровномалар юборилган ва олинган маълумотларга асосан барча мол-мулкларига тақиқ қўйилган.
Қарздор С.А.нинг алимент қарздорлиги қайта ҳисоб-қитоб қилинганда 3 млн. 744 минг сўмни ташкил қилган.

Ушбу қарздорликни тўлашлик учун қарздор бир неча марта огоҳлантирилган бўлсада, маъсулиятсиз ота ҳар хил важлар билан қарздорликни икки ойдан ортиқ муддат ичида тўлашдан бўйин товлаб келганлиги сабабли, Бюронинг Пастдарғом туман бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси МЖтКтнинг 47(4)-моддаси тартибида қарздорга нисбатан тўпланган маъмурий ҳуқуқбузарлик иши жиноят ишлари бўйича Пастдарғом туман судига топширилди.

Мазкур ижро ҳужжати юзасидан маъмурий ҳуқуқбузарлик иши очиқ суд мажлисида кўриб чиқилди ва жазодан қўрққан ота ундирилмай қолган 3 млн. 744 минг сўм алимент қарздорлигини тўлиқ тўлаб берди ва суд залидан озод қилинди. 

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM