"Ёшлар: саноат ва тадбиркорлик” зоналари ташкил этилади

Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” дастури доирасида жорий йил туманнинг 9 та ҳудудида 19,8 гектар майдонга жойлаштириладиган 88 та саноат лойиҳалари амалга оширилиши кўзда тутилмоқда. Лойиҳа қиймати 45,5 миллион АҚШ долларилик мазкур саноат корхоналарида 1090 та янги иш ўринлари яратилиши белгиланган. Гўзалкент, Қаермасой, Учтепа, “Кимёгарлар – 2”, Янги саноат, Кимёгарлар, Илм, Гулобод, Искандари маҳаллалари ҳудудида ташкил этиладиган  кичик саноат зоналарининг  коммуникация тармоқлари ва йўллар давлат ҳисобидан қурилади. Мазкур корхоналар ер ва мол-мулк солиғидан 3 йил озод қилинади. Ягона солиқ тўловида 50 фоиз имтиёз берилади.
 

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM