Пастдарғомда Янги йил олди тунги манзаралар

Бу йил Пастдарғом туманида Янги йил байрамини кўтаринки кайфиятда кутиб олиш учун ҳар йилгидан кўра, кўпроқ тайёргарлик кўрилди. Туманнинг Жума шаҳарчаси марказида жойлашга “Янги Ўзбекистон” майдонига 26 метрлик Янги йил арчаси ўрнатилди. Майдон атрофида обеъктлар, Жума шаҳарчасидаги барча кўчалар, шунингдек, тумандаги корхона ва ташкилотлар бинолари байрамона безатилди. Бунинг учун 45 хил турли шаклдаги Янги йил безаклари, 100 дан зиёд турдаги иллюминация чироқларидан фойдаланилди. Қолаверса,  Жума шаҳарчасига ўзгача қиёфа бериш мақсадида Султон Ўрдашев, Ҳамид Олимжон, Амир Темур, Самарқанд кўчларига 21 та безакли аркалар ўрнатилди. Бугун Пастдарғомга келган ҳар бир киши ўзини эртаклар олиамига тушиб қолгандай ҳис қилса ажабмас.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM