Янгиликлар

«ДАЛАДАН ДАСТУРХОНГАЧА…»

Серқуёш заминимизда айни пишиқчилик палласи. Боғларда сархил мевалар, далаларда қишлоқ хўжалик, полиз маҳсулотлари етилиб, бозорларда «кўз-кўз» бўладиган бундай дамларнинг ўз хусусияти бор. Айниқса, маҳсулотлар арзонлиги, сифати, таъббоп бўлишини қайси харидор хоҳламайди, дейсиз?! «Паст Дарғом мева-сабзавот» МЧЖ бозори ҳудудида «Даладан дастурхонгача…»  шиори остида арзонлаштирилган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ярмаркаси ташкил этилди. Ўзбекистон Республикаси бош прокуратураси ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти туман бўлимининг ҳокимлик билан ҳамкорликда ташкил этган ярмаркасида айни пайтда аҳоли гавжум.  Ярмаркада  гўшт маҳсулотлари (1 килограми 39 минг сўм), картошка (1400 сўмдан), помидор (1200 сўм), пиёз, сабзи ва бошқа 27 қишлоқ хўжалик  маҳсулотлари аҳолига арзонлаштирилган ҳолда сотилмоқда.

Ёрдамга эҳтиёжмандлар мақсадли тиббий кўрикдан ўтказилди

Биров ўзининг соғлигига эътибор қаратмайди. Кимдир эса тиббий ёрдамга муҳтожу шарт-шароити етишмаслиги туфайли ҳафсала қилмайди. Бундай ҳолат кам таъминланган оилалар, оғир уй-жой шароитда яшаётганлар, боқувчисини йўқотганлар, ногиронларни парвариш қилаётганлар ўртасида кўпроқ кузатилади. Шунинг учун ҳам вилоят ҳокими соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамда туман ҳокимларига ана шундай инсонларнинг соғлигини муҳофаза қилиш бўйича топшириқ берганди.

ТУМАН ҲОКИМИ ХОНЧОРБОҒДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗДИ

Бугун Хончорбоғ маҳалласидаги 9-умумтаълим мактабида туман ҳокими фуқароларнинг мурожаатларини тинглади. Унда барча ташкилот ва корхона раҳбарлари қатнашишди. Эрта тонгдан бошланган сайёр қабулда туман ҳокимига 51 нафар фуқародан турли масалалар бўйича мурожаат тушди. Шундан 6 та мурожаат асосли рад этилди ҳамда 10 дан зиёти ўз жойида ҳал этилди. Мурожаатлар асосан йўл таъмири, ичимлик суви, газ баллон, электр энергия, ишга жойлашиш, мактаб, боғчаларни таъмирлаш ва бошқа масалаларда бўлди. Мурожаатларни тегишлилиги бўйича корхона ва ташкилот раҳбарларига қонуний йўл билан бажарилиши топширилди.

ҚУРБОН ҲАЙИТИ АРАФАСИДА ҚАБРИСТОНЛАР ОБОД БЎЛМОҚДА

Туман имом-хатиблари ташаббуси билан Қурбон ҳайити арафасида маҳалла кўчалари, масжид атрофларида ободонлаштириш ишлари амалга оширилиб келинаяпти. Кам таъминланган оилалар, бева-бечоралар ва муҳтожлар ҳолидан хабар олиниб, Қурбон ҳайити арафасида қурбонлик қилиш ниятида бўлганларга унинг тартиблари, хайру эҳсонлардан келадиган савобларни тушунтириб келаяпти.

"Ёшлар ўртасида “Чарм тўп” анъанавий футбол мусобақаси"

Жорий йилнинг 8 август куни туманда ёшлар ўртасида “Чарм тўп” анъанавий футбол мусобақасини туман босқичи ўтказилди.

«Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси»

«Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси» Республика босқичида қатнашади. Ҳар йили таълим муассасалари ўқитувчилари билими, интилиш ва иқтидорини сарҳисоб қиладиган «Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси» кўрик-танлови ўтказилади. Танлов жараёнида тумандаги 5 мингдан педагог ходимлар маҳорати ва билими синовдан ўтказилади. 28-сонли ИДУМИ давлат ва ҳуқуқ асослари фани мутахассиси Наргиза Фозилова «Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси – 2019» кўрик-танловининг туман ҳамда вилоят босқичларида юқори балл тўплашга эришди ва фахрли биринчи ўрин соҳибаси бўлди. Айни пайтда тажрибали устоз мазкур танловнинг республика босқичида муваффақиятли иштирок этиб, вилоят, туман шарафини ҳимоя қилиш учун қизғин ҳозирлик кўрмоқда.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM