Янгиликлар

Солиқчи – тадбиркорга кўмакчиСолиқчи – тадбиркорга кўмакчи

Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида давлат солиқ хизмати органларида “Солиқчи – тадбиркорга кўмакчи” тамойили доирасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Тадбиркорликни юритишда юзага келадиган муаммоларни ўрганиш ва кўмак бериш учун туман давлат солиқ инспекцияси таркибий тузилмасида “Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш” шўъбаси ташкил этилди. Шўъба масъул ходимлари томонидан жорий йил янги ташкил этилган 294 та тадбиркорлик субъектларининг 146 таси  ўрганиб чиқилди.

Тайинлов

Урдашев Равшан Келдиярович Пастдарғом тумани “Тоза-ҳудуд” давлат унитар корхонасига раҳбар этиб тайинланди.

Адлия аралашгач...

Жорий йилнинг 11 март куни Пастдарғом туман адлия бўлимига тумандаги “Қатортерак” МФЙда истиқомат қилувчи фуқаро Д.Файзиева ва бошқалар туман МТБга қарашли 2-сон махсус МТМда ишлаганлиги ва ушбу муассаса томонидан компенсация ва охирги ҳисоб-китоб пуллари тўлаб берилмаганлигини билдириб, ушбу тўловларни ундириб берилишида амалий ёрдам беришни сўраб мурожаат қилган.

1 майдан боғча тўлов пули оширилади

▪️Жорий йил 29 апрелдаги Ҳукуматнинг тегишли қарори билан 2021 йил учун давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови миқдорлари тасдиқланди.

▪️Унга кўра, жорий йил 1 майдан давлат мактабгача таълим муассасаларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўловининг янги – ўртача 15 фоизга оширилган миқдорлари жорий этилди. 

 Ҳурматли пастдарғомликлар❗️

Пастдарғом туман ҳокимлиги қошида ташкил этилаётган маҳаллабай ишлаш марказига 30 ёшгача бўлган, иқтисодиёт йўналишини томомлаган, олий маълумотли кадрларни инспекторлик вазифасига ишга таклиф этамиз.
 
Агар сизда шу соҳада ишлаш истаги бўлса, бизга мурожаат қилинг! 

Батафсил маълумот олиш учун Пастдарғом  туман ҳокимлиги ташкилий назорат гуруҳининг 

☎️+99866-465-13-87, +99866-465-19-18,  телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин.

Мурожаатлар эрталаб соат 9:00 дан кеч 18:00 гача қабул қилинади.

Тадбиркордан  65 миллион 483 минг сўм ундирилди

            Ҳар бир фуқаронинг солиқдан бўлган қарздорлигини ўз вақтида тўлаш унинг бурчи ҳисобланади. Агар у белгиланган тартибларга риоя қилиб, тўловни ўз вақтида амалга оширмаса, бу иш суд орқали кўриб чиқилади.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM