Янгиликлар

"Ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда “Маданият ва санъат” соҳаси 1-ташаббус"

Жорий йилнинг 20 июнь куни Самарқанд ихтисослаштирилган Санъат мактабининг "Концерт зали"да вилоят болалар мусиқа ва санъат мактабларининг ҳисобот концерти ташкил этилди. Тадбирда тумандаги 11-32 мусиқа ва санъат мактабларининг "Дарғом ғунчалари жамоаси, мақом ансамбли" ва "Гулғунча рақс" жамоалари иштирок этиб, вилоят ҳокимининг ТАШАККУРНОМАСИ билан тақдирланди.

Туманда “Оила – улуғ қадрият” мавзусида тадбир ўтказилди.

Пастдарғом туман “Нур ул Ислом” жомъе масжидида туман “Оила” илмий-амалий марказининг ташаббуси билан ҳамкор ташкилотлар иштирокида “Оила – улуғ қадрият” мавзусида тадбир ўтказилди. Тадбирда туманимиздан 15 нафар сардор отинойилар, 15 нафар маҳалла фуқаролар йиғинлари мутахассислари ҳамда фаол хотин-қизлар оила институтини мустаҳкамлашга, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлашга ва оилавий ажрашишларнинг олдини олиш, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш ва анъанавий оилавий махаллаларда тарғибот ишларини олиб боришга кўмаклашуви йўлга қўйилди.

"Yosh kitobxon"

O'zbekiston Respublikasi Prezidentining 2017 yil 18 iyuldagi "O'zbekiston yoshlar ittifoqi faoliyatini takomillashtirishga doir kompleks chora-tadbirlar to'g'risida"gi PQ-3138-sonli qarori ijrosini ta'minlash maqsadida "Yosh kitobxon" respublika tanlovining Pastdarg'om tuman bosqichi (10-14 yosh toifasida) tuman "Yoshlar markazi" binosida o'tkazildi. Tanlovda faxrli 1-o'rinni 8-umumiy o'rta ta'lim maktabi o'quvchisi Boltayev Valijon, 2-o'rinni 117-umumiy o'rta ta'lim maktabi o'quvchisi Allayarova Shahrizoda, 3-o'rinni 28-son IDUMI o'quvchisi Mahmayusupova Shalolalar qo'lga kiritishdi.

"Ёз ўтмоқда соз"

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши гуруҳи томонидан жорий йилнинг 16 июнь куни Гўзалкент ёзги соғломлаштириш оромгоҳида болалар ҳолидан хабар олинди ва спорт тадбирлари ташкил этилди.

Пастдаргом туман тиббиёт бирлашмаси томонидан "Соғлом овкатланиш соғлом хаёт демакдир" шиори остида соғлом турмуш тарзи тарғиботи буйича марафон ўтказилди.

Пастдаргом туман тиббиёт бирлашмаси ташаббуси билан Узбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 декабрдаги "Юкумли булмаган касалликларнинг пофилактикаси , соглом турмуш тарзини куллаб кувватлаш ва ахолинг жисмоний фаоллиги даражасини ошириш чора-тадбирлар тугрисида" ги ПК -4063-сонли карорини ижросини таъминлаш ,ахоли орасида соглом турмуш тарзини кенг таргиб килиш максадида . 15 июнь куни "Соглом овкатланиш соглом хаёт демакдир "шиори остида марафон утказилди ва унда туман тиббиёт бирлашмаси ходимлари ва уюшмаган ахоли ва болалар жалб этилди марафон туман тиббиёт бирлашмасидан юриш бошланди марказий стадион ва парккача давом этди.

2015-2023 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM