Янгиликлар

ПАСТДАРҒОМЛИК ИБРАТЛИ ОИЛА ВИЛОЯТДА БИРИНЧИ

Бугун Самарқанд тумани Конигул маҳалласида “Ибратли оила” Республика кўрик танловининг Самарқанд вилоят босқичи бўлиб ўтди. Вилоятимизнинг  16 та туман- шаҳарларидан  ташриф буюрган  оилалар танловнинг  Низомида белгиланган шартлари  бўйича сараланди. “Ибратли оила” кўрик танловининг Пастдарғом туман босқичида ғолиб бўлган “Гумбаз” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Ҳусниддин Норматовлар оиласи танловнинг вилоят босқичида фахрли  1-ўринни қўлга киритди. 

ХОНЧОРБОҚҚА 100 ГА ЯҚИН, ЭЛБЕККА 45 ТА ГАЗ БАЛЛОН ЕТКАЗИБ БЕРИЛДИ

Бугун туманнинг чекка ҳудудларидан бўлган Хончорбоғ ва Элбек маҳаллаларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадида туман газ таъминоти идораси томонидан бир қанча ишлар амалга ошилмоқда. Соҳа ходимлари ҳозирда ушбу маҳаллалар аҳолисини суюлтирилган углеводород газ билан тўлиқ таъминлаш учун хатлов олиб бораяпти. Хатлов давомида Хончорбоғ маҳалласидаги мавжуд 971 та хонадоннинг 150 тасида, Элбек маҳалласида эса 680 та хонадон бор бўлиб, 105 та газ баллон йўқлиги аниқланди. Ҳозирда Хончорбоққа 100 га яқин, Элбекка 45 та газ баллон етказиб берилди. Хатлов давом этмоқда.

ҚУРИЛИШ СОҲАСИ ХОДИМЛАРИ КУНИ ТУМАНДА КЕНГ НИШОНЛАНДИ

Мана, икки йилдирки,  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 август “Ўзбекистон Республикаси қурилиш соҳаси ходимлари кунини нишонлаш тўғрисида”ги ПФ-5136-сонли фармонига мувофиқ, мамлакатимизда август ойининг иккинчи якшанбаси “Ўзбекистон Республикаси қурилиш соҳаси ходимлари куни” сифатида нишонланиб келинади.

«ДАЛАДАН ДАСТУРХОНГАЧА…»

Серқуёш заминимизда айни пишиқчилик палласи. Боғларда сархил мевалар, далаларда қишлоқ хўжалик, полиз маҳсулотлари етилиб, бозорларда «кўз-кўз» бўладиган бундай дамларнинг ўз хусусияти бор. Айниқса, маҳсулотлар арзонлиги, сифати, таъббоп бўлишини қайси харидор хоҳламайди, дейсиз?! «Паст Дарғом мева-сабзавот» МЧЖ бозори ҳудудида «Даладан дастурхонгача…»  шиори остида арзонлаштирилган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ярмаркаси ташкил этилди. Ўзбекистон Республикаси бош прокуратураси ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти туман бўлимининг ҳокимлик билан ҳамкорликда ташкил этган ярмаркасида айни пайтда аҳоли гавжум.  Ярмаркада  гўшт маҳсулотлари (1 килограми 39 минг сўм), картошка (1400 сўмдан), помидор (1200 сўм), пиёз, сабзи ва бошқа 27 қишлоқ хўжалик  маҳсулотлари аҳолига арзонлаштирилган ҳолда сотилмоқда.

Ёрдамга эҳтиёжмандлар мақсадли тиббий кўрикдан ўтказилди

Биров ўзининг соғлигига эътибор қаратмайди. Кимдир эса тиббий ёрдамга муҳтожу шарт-шароити етишмаслиги туфайли ҳафсала қилмайди. Бундай ҳолат кам таъминланган оилалар, оғир уй-жой шароитда яшаётганлар, боқувчисини йўқотганлар, ногиронларни парвариш қилаётганлар ўртасида кўпроқ кузатилади. Шунинг учун ҳам вилоят ҳокими соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамда туман ҳокимларига ана шундай инсонларнинг соғлигини муҳофаза қилиш бўйича топшириқ берганди.

2015-2023 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM