Халқ депутатлари Пастдарғом тумани кенгаши навбатдаги эллик тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди.

Image_tadbir: 

Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги эллик тўққизинчи  сессияси

1. Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа аҳволини ўрганишнинг янги механизмларини жорий этиш бўйича Пастдарғом тумандаги 4-сектор раҳбарларининг жорий йилда 2-чорагида амалга оширилган ишлари тўғрисидаги ҳисоботи. (Ш.Худайбердиев, А.Валиев, Ш.Қузиев, А.Ахмедов)

2. Пастдарғом туман иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосарининг 2019 йил иккинчи чорак якуни бўйича амалга оширилган ишлари тўғрисидаги ҳисоботи. (Н.Сулаймонов)

3. Пастдарғом туман ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари томонидан 2019 йил иккинчи чорак якуни бўйича амалга оширилган ишлари тўғрисидаги ҳисоботи. (Ж.Пардаев)

4. Туман маҳаллий бюджет параметрларининг 2019 йил иккинчи чорагидаги ижроси тўғрисида. (Б.Мамадалиев)

5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани Халқ қабулхонаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги ПФ-5633-сонли “Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ва 2019 йил 19 февралдаги ПҚ-4197-сонли “Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари фаолияти билан боғлиқ низомларни тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарори ижроси юзасидаги ахбороти.( С.Чоршанбоев)

6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фермер, деҳқон  хўжаликлари ва томорқа ер эгалари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан самарали фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2017 йил 9 октябрдаги                         ПФ-5199-сонли Фармонининг бажарилиши юзасидан туманда фермерлик ҳаракатини ривожлантириш ва илғор технологияларни қўллаш орқали улар фаолиятини янада такомиллаштиришни ташкил этиш, фермер хўжаликларининг иқтисодий мустақиллиги ва молиявий барқарорлигини таъминлаш бўйича биринчи чоракда олиб борган бир қанча чора-тадбирлар тўғрисида бажарилган ишлари. (А.Рўзиқулов)

7. Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш, унинг олдини олиш, жамоатчилик тартибини сақлаш ҳамда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасида Пастдарғом туман ИИБ томонидан 2019 йилнинг июнь ойи давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳисоботи. (Д.Норпулатов)

8. Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи томонидан Пастдарғом туманида «Коксартроз» ва «Кариес» касаллигини олдини олиш ва даволаш борасида туман умумтаълим мактаблари ҳамда тиббиёт бирлашмаси томонидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ҳисоботи . (Г.Пулатова)

9. Халқ депутатлари Пастдарғом туман Кенгаши таркибида Қонунийликни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш бўйича доимий комиссия тузиш тўғрисида. (З.Ишмуратова)

10. Ташкилий масала.

 

 

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM