Вазир ўринбосари Паст Дарғомга келди

“Зарафшон” фермер хўжалиги даласида тумандаги фермер хўжаликлари раҳбарлари ҳамда қишлоқ хўжалиги ходимларига семинар ўтказилди.

Унда Қишлоқ хўжалик вазирининг ўринбосари Ш.Тешаев, вилоят ҳокимининг ўринбосари А.Нурқулов, туманнинг тўрт сектор раҳбарлари иштирок этди.

Семенарда туманда 2020 йил ҳосили учун қишлоқ хўжлиги соҳасида бажарилаётган ишлар муҳокама қилинди. Жумладан, кузги шудгор, ғалла майдонларини суғоришнинг бугунги ҳолати таҳлил қилинди. Шунингдек, ғалланинг ҳолатига қараб суспензия қилиш, қишлоқ хўжалиги техникаларини йиғиш ва таъмирлаш буйича зарур тавсия ва кўрсатмалар берилди.

Тадбир давомида қишлоқ хўжалиги техника воситалари ҳамда ғалла парвариши учун зарур бўлган дори воситалари кўргазмаси ташкил этилди.

         Маълумот учун туманда 2020 йил ҳосили учун 17466 гектар суғориладиган ерга ғалла экилган. Шунингдек, келгуси йил ҳосили учун 14 868 гектар майдонларда кузги шудгорлаш ишлари ўтказилиши режалаштирилган.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM