Янгиликлар

ҲАШАР – ЭЛГА ЯРАШАР

Бугун мамлакатимиз бўйлаб умумхалқ ҳашари бошланган. Паст Дарғом туманида ҳам эрталабдан барча корхона ва ташкилотлар, таълим муассасалари, соғлиқни сақлаш тизими ходимлари, маҳаллалар аҳли катта ҳашарга ҳисса қўшиш учун чиқишди. Жойларда дарахтларни оқлаш, ариқларни тозалаш, қабристонларни хас-хашакдан тозалаш ишларига 10 дан ортиқ аҳоли чиққанлиги маълум қилинмоқда. “Тоза ҳудуд” ДУК ва бошқа ташкилотлардан жалб қилинган 20 дан ортиқ техникалар билан туман маркази ва қишлоқлардан пешма-пеш чиқиндилар ташиб кетилмоқда.

“Паст Дарғом ҳақиқати” нинг икки ходими танлов ғолиби

Самарқанд шаҳар “Ёшлар маркази”да  “Энг улуғ, энг азиз” республика кўрик-танловининг вилоят босқичи ғолибларини тақдирлашга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.  Вилоят ахборот ва оммавий  коммуникациялар бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи М. Ибодуллаев,  Ўзбекистон журналистлари уюшмаси вилоят бўлими раиси Ф. Тошев, “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими раиси Ҳ. Нормуродовлар ўтган бир йил давомида юртимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар моҳиятини кенг оммага етказиш, теран ижоди билан ўқувчилар эътиборини қозонган бир гуруҳ журналист ва ижодкорларни танловнинг вилоят босқичидаги ғолибликлари билан самимий қутлаб, диплом ва эсдалик совғаларини топширди.

Хончорбоғда сайёр қабул

Тумандаги сектор раҳбарлари, Халқ қабулхонаси вакиллари иштирокида “Хончорбоғ” маҳалласида сайёр қабул ўтказилди. Коммунал сохага оид 52 та мурожаат ечими юзасидан тегишли ташкилотларга муддатли топшириқлар берилди. 8 та мурожаат қабул жараёнида ижобий хал қилинди. Имконият ва қонунийликдан ташқари 6 та масала рад этилди.Сайёр қабулда “Боғишамол” маҳалласи ахоли номидан мурожаат тегишли ташкилотлар вакиллари  билан бориб жойида ўрганилди. Маҳалланинг энг чекка худудида яшовчи 20 та оиланинг  яшаш шароитларини яхшилаш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Сафардагилардан хабар

Аввал хабар қилганимиздек, туманимиздан велосипедда Нукус шаҳрига йўл олган Ўктам Қаршиев ҳамда Шарофидддин Раҳимовлар кеча Навоий вилоятига соғ-омон етиб борганлигини маълум қилишди. Улар “Қосим шейх” жомеъ масжидидан “Pastdargom.uz”га фото йўлладилар. 
Бизни кузатиб боринг “Pastdargom.uz”

МТТ тўлиқ таъмирдан чиқарилмоқда

Пасттдарғом тумани  “Учқора” МФЙда жойлашган 68-сонли Мактабгача таълим муассасаси оғир шароитда фаолият кўрсатаётган МТТлар рўйхатига киритилган булиб, маскур муассасага туман Мактабгача таълим бўлими мудири М.Бекова масъул вакил қилиб бириктирилган. Хозирда 68-МТТнинг 2-қават қисмида  Акфа ром ва эшиклар тўлиқ  ўрнатилди  ички пардозлаш ишлари олибборилмоқда  артизан қудуқ қазиш ишлари тугалланди, электр монтаж ишлари  ва МТТ ховлиси йўлаклари бетон қоплама билан қопланди. Хозирги кунда ташқи пиёда юлакчаларини  бетон қоплама билан қопланаётганини маълум қиламиз.

ҚАЙНОНА- ИККИНЧИ ОНА!

Пастдарғом тумани Ўрта Чархин маҳалласида 35 нафар қайноналар иштирокида "Қайнона-иккинчи она" номли тадбир ўтказилди. Тадбирда оиланинг мустаҳкамлигини таъминлашда қайноналарнинг роли, келинларнинг ўрни ҳақида маълумотлар берилди.Тадбир доирасида туман ҳокими ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Санақулова маҳалладаги "Қайноналар кенгаши" фаолияти билан танишиб, кенгаш таркибини қайтадан сайлади ва 1 нафар қайнона-келин муносабати кўриб чиқиб, зарур тавсияларни  берди.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM