Хончорбоғ ва Элбек аҳолиси тиббий кўрикдан ўтказилмоқда.
Wed, 07/08/2019 - 18:03Бугун чекка ҳудуд аҳолисига эътибор хизмат кўрсатувчи ҳар бир ташкилот ва корхоналар вазифаси этиб белгиланган. Туман тиббиёт бирлашмаси ҳам бу борада бир қатор ишларни амалга ошираяпти. Жумладан, Чимбойобод ҳудудидан кейин навбатдаги чуқурлаштирилган тиббий кўрик манзили Хончорбоғ ва Элбек маҳаллалари бўлди. Вилоят ва туман мутахассисларидан иборат хирург, онколог, лор, окулист, терапевт, кардиолог, фтизиатр, психиатр, педиатр, невропатолог, паразитолог, акушер-гинекологлар аҳолини Хончорбоғ ҚВПда тиббий кўрикдан ўтказишмоқда. Кўпчилик шу ернинг ўзида керакли врач маслаҳатини олишди. Оғирроқ дардмандлар эса стационар даволаниш йўлланмасига эга бўлишди. Бундан ташқари, ультра товуш, электрокордиограмма ва лаборатория текширувлари ҳам шу ернинг ўзида амалга ошириляпти.