ҲАШАР – ЭЛГА ЯРАШАР
Sat, 17/08/2019 - 17:29Бугун мамлакатимиз бўйлаб умумхалқ ҳашари бошланган. Паст Дарғом туманида ҳам эрталабдан барча корхона ва ташкилотлар, таълим муассасалари, соғлиқни сақлаш тизими ходимлари, маҳаллалар аҳли катта ҳашарга ҳисса қўшиш учун чиқишди. Жойларда дарахтларни оқлаш, ариқларни тозалаш, қабристонларни хас-хашакдан тозалаш ишларига 10 дан ортиқ аҳоли чиққанлиги маълум қилинмоқда. “Тоза ҳудуд” ДУК ва бошқа ташкилотлардан жалб қилинган 20 дан ортиқ техникалар билан туман маркази ва қишлоқлардан пешма-пеш чиқиндилар ташиб кетилмоқда.