Янгиликлар

30-июл "Одам савдосига қарши курашиш умумжаҳон куни"

Бугун "30 июль- Халқаро одам савдосига қарши курашиш куни" муносабати билан Жума ҳудуди “Ҳовузак” маҳалла фуқаролар йиғинида семинар бўлиб ўтди. Семинарда туман Хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Санақулова, туман “Оила” илмий-амалий маркази раҳбари С.Атауллаева, туман ИИБ бўлими бошлиғи ўринбосари Т.Номозов, туман бош имом хатиби О.Назаров, туман Ёшлар иттифоқи раиси В.Журақулов, туман тиббиёт бирлашмаси масъуллари ва 325 нафар фуқаролар иштирок этишди.  Тадбир иштирокчиларига ҳозирги кунда "Одам савдоси- давр муаммоси" эканлиги, одам савдосидан жабр кўрганда ҳамда одам савдосидан жабр кўрмаслик учун қаерга мурожаат қилиши кераклиги тўғрисида тушунчалар берилди. Тадбирда қатнашганлар ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоб олдилар. Шунингдек, тадбир қатнашувчилари "Бўш иш ўринлари" ярмаркасидаги бўш иш ўринлари  билан танишдилар. Тадбир сўнгида иштирокчиларга “Одам савдоси – давр муаммоси. Бунга огоҳ бўлиб курашишимиз шарт!” мавзусидаги буклетлар тарқатилди.

Пастдарғом туманидан 2019 йил 28 июль куни Муборак Ҳаж сафарига 27 нафар фуқаролар кўзатилди.

Пастдарғом туманидан 2019 йил 28 июль куни Муборак Ҳаж сафарига 27 нафар фуқаролар кўзатилди.

ПАСТДАРҒОМДА ЎТКАЗИЛГАН ОММАВИЙ САЙЁР ҚАБУЛДА 435 НАФАР ФУҚАРОНИНГ МУРОЖААТИ ТИНГЛАНДИ

     Бугун вилоят ҳокимлиги томонидан Пастдарғом тумани аҳолиси учун ўтказилган сайёр қабулда 435 нафар фуқаро томонидан мурожаатлар билдирилди.Ҳар бир мурожаат диққат билан тингланиб, ўртага ташланган масалалар ўз ўрнида, қўшимча ўрганиш талаб этадиган муаммоларни эса қисқа фурсатларда ҳал этиш чоралари кўрилди. Мутасадди раҳбарларга муддати белгиланган ҳолда қатъий вазифа ва топшириқлар берилди. Сайёр қабул давомида аҳоли томонидан қишлоқларда мактабларнинг таъмирланиши, йўлларни яхшилаш, ичимлик суви ва газ таъминотидаги муаммолар, коммунал соҳадаги камчиликларни бартараф этиш, уй-жой билан таъминлаш сингари масалалар юзасидан мурожаатлар билдирилди. Шунингдек, давлат хизматлари маркази томонидан кўчма автобусда тезкор давлат хизматлари кўрсатилди.

Туманда “Оила миллат ифтихори эл юрт таянчи, келажак пойдевори” мавзусида ёш келин-куёвлар ўқуви бўлиб ўтди.

2019 йил 25 июль куни Пастдарғом туман Ёшлар иттифоқи биносида туман Хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Санақулова, туман “Оила” илмий-амалий маркази раҳбари С.Атауллаева, туман бош имом хатиби О.Назаров, туман Тиббиёт бирлашмаси Репродуктив маркази раҳбари Ф.Абдуллаев, туман 1-сон ФҲДЁ бўлими мудираси Н.Яхшиликова, туман 2-сон ФҲДЁ бўлими мудираси Н.Акрамова, Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Ф.Яхшиев, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши бош мутахассиси Ш.Изаевлар иштирокида “Оила миллат ифтихори эл юрт таянчи, келажак пойдевори” мавзусида ёш келин-куёвлар ўқуви бўлиб ўтди. Бунда оила қурувчи ёшлардан 31 жуфтлик ҳамда никоҳланувчи ва ёш келин-куёвларнинг оналари иштирок этдилар. Тадбир якунида иштирокчилар ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоб олдилар, никоҳланувчи ва ёш келин-куёвларга сертификат ҳамда ёш келин-куёвлар ён дафтарчаси топширилди.

КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШ ҲАММАНИНГ ИШИ

Ўзбекистон Республикаси тараққиётининг беш устуни бўлмиш 2017-2021 йиллар равнақининг стратегияси асосида давлат хизмати тизими, унинг мақсадлари ва вазифаларининг такомиллаштирилиши давлат органларининг ҳудудий мақомларини қайта кўриб чиқилиши, давлат хизматлари ўртасидаги манфаатлар тўқнашуви салбий оқибатларнинг олдини олиш мақсадида аҳлоқ-одоб қоидаларининг мукаммаллаштирилиши, шунингдек, давлат органлари ходимларини ижтимоий ҳимоя қилиш,

РЕСПУБЛИКАМИЗДА АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ ТАДБИРИНИ ЎТКАЗИШ БИЗГА НИМА БЕРАДИ?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5655-сон Фармонига асосан Мустақиллик йилларида илк маротаба аҳолини рўйхатга олиш ўтказилади.

2015-2023 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM