"Ёшлар келажак бунёдкори"
Fri, 28/06/2019 - 23:1730 июнь-Ёшлар куни муносабати билан туман ёшлари ва ёшлар билан самарали ишлашни ташкил этган бир қатор раҳбарлар тақдирланди.
Пастдарғом туман ҳокимлиги
Расмий веб-сайти
30 июнь-Ёшлар куни муносабати билан туман ёшлари ва ёшлар билан самарали ишлашни ташкил этган бир қатор раҳбарлар тақдирланди.
2019 йил 28 июнь куни Президентимизнинг 5 та ташаббусини амалга оширишда ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда “Маданият ва санъат”, “Спорт”, “Ахборот технологиялари”, “Китоб ўқишга қизиқишини ошириш”, “Ҳудудларда тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш” соҳасида амалга оширилаётган ишларни тарғиб этишга қаратилган тадбир кўргазмали кўринишлар ташкил этилди.
Пастдарғом туманида 30 июнь-“Ёшлар куни” муносабати билан “Корхона, ташкилот ва муассасаларнинг 30 ёшгача бўлган ишчи ходимлари ўртасида “Футбол” спорт ўйини мусобақасидан туман биринчилиги ташкил этилди.
Пастдарғом туман Жума шаҳар Самарқанд кўчасида 30 июнь-“Ёшлар куни” муносабати билан “Youth Day” номли ва “26-июнь-Халқаро гиёҳвандликка қарши кураш куни” муносабати билан “Биз соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз” шиори остида ёшлар ўртасида оммавий югуриш марафони ташкил этилди.
Пастдарғом туман “Анҳор” ҳудудидаги 6 та маҳалла фуқаролар йиғинлари ўртасида “Ибратли оила” Республика кўрик танловининг ҳудудий босқичи бўлиб ўтди. Танловда “Наврўз” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Хамраевлар оиласи ғолиб деб топилди. Ғолиб оилаларга ташаккурнома ва совғалар топширилди.
2019 йил 22 июн куни Гўзалкент Агросаноат касб-ҳунар коллежида “Аёлларга грант асосида мукофот, кредит бериш ва уларни тадбиркорликка йўналтириш” мавзуда семинар-тренинг ўтказилди.
Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ҳамда Техник ҳамкорлик ва тараққиёт агентлиги (ACTED) лойиҳаси доирасида “Раҳмдиллик” Нодавлат нотижорат ташкилоти ва Пастдарғом тумани ҳокимлиги, Хотин-қизлар қўмитаси ҳамкорлигида ташкил этилган семинарда 30 нафарга яқин тадбиркорлик қилиш истагидаги хотин-қизлар иштирок этишди.