Image_tadbir:

Паст Дарғом тумани Қорағуппа маҳалласида “Ҳуқуқбузарлик профилактикаси” куни муносабати билан “Эрта туғруқ, эрта турмушнинг олдини олиш” ва “Хотин-қизлар ўртасида жиноятчилик ва салбий ҳолатлар содир этилишига қарши курашиш” мавзуларида тадбирлар ташкил этилди.
Унда тумандаги маҳалла фаоллари, педагоглар ҳамда 44-умумтаълим мактабининг юқори синф ўқувчилари иштирок этган тадбирда эрта турмуш қуриш ва унинг салбий оқибатлари ҳақида фикр-мулоҳаза юритилди.
Шунингдек, тадбирлар доирасида маҳалладаги 2 нафар нотинч оилаларга кирилиб, профилактик суҳбат ўтказилди.