Янгиликлар

Беморлар ва тиббий ҳодимлар тонгда бадан тарбия машғулотлари билан шуғулланмоқда

              Туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Акбар Утаев ташаббуси билан тиббиёт бирлашмасида даволанаётган беморлар ва тиббиёт ходимлари соғлом турмуш тарзини ўзида мужассам эттириб тонгда бадан тарбия машғулотлари билан шуғулланмоқда.

 

Гулфинисо Қучқарова ўзи таьлим олган мактаб кутубхонаси учун китоблар совға қилди

              2019 йил 27 март куни Самарқанд ихтисослаштирилган саньат мактаб-интернати директори Гулфинисо Қучқарова ўзи таьлим олган тумандаги 25-умумий ўрта таьлим мактабида бўлиб, мактаб кутубхонаси учун бадиий адабиётлар совға  қилди.

Тошкентда бўлиб ўтган 5 километрлик "Наврўз" ярим марафонида туманимиз спортичалри қатнашди

         Жорий йилнинг 25 март куни Тошкент шаҳрида халкаро ярим марафон  5.км мусабоқасида эркаклар ўртасида Пастдарғом туманида яшовчи спортчи Тошкуватов Отабек 1-ўринни эгаллаган бўлса, аёллар ўртасида Пастдарғом туманида яшовчи спортчи Баратова Маржона 3-ўринни эгаллади.

 

ЎҚУВЧИЛАРНИНГ САМАРҚАНД ШАҲРИГА САЁҲАТИ УЮШТИРИЛДИ

             Жорий йилнинг 25 март куни Пастдарғом тумани халқ таълими бўлимига қарашли 15-умумтаълим мактаби ўқувчиларини Самарқанд шаҳрига саёҳати уюштирилди. Саёҳатга кам таъминланган оилалар фарзандлари ва махсус ҳисобдан чиқарилган фуқаролар фарзандлари ҳамда аъло баҳолар билан ўқиётган ихтидорли ўқувчилар саёҳати ташкил этилди.

 

 

"Қизларжон" клуби координоторлари бир кунлик амалиётни ўтадилар

          Умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида "Илм-фан келажак пойдевори" шиори остида 2019 йил 25 март куни Пастдарғом туманида "Қизларжон" клуби координоторлари Пастдарғом туман ҳокими ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раисининг бир кунлик амалиётини ўтадилар

 

ТУМАН ҲОКИМИ ТАДБИРКОРЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ

         Тадбиркорлик субъектлари томонидан дуч келинаётган муаммолар ва турли тўсиқларни тезкорлик билан ҳал этиш ҳамда уларни қўллаб-қувватлаш  мақсадида вилоятда чоршанба куни “ТАДБИРКОРЛАР КУНИ” деб эълон қилинган.

2015-2022 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM