Янгиликлар

Туман ҳокимининг навбатдаги сайёр қабули бўлиб утди.

   Бугун соат 09:00 да тумандаги Халқ қабулхонасида туман ҳокими Ш.Худайбердиев фуқароларни қабул қилди. Қабулда 100 дан ортиқ мурожаатлар тингланди ва 30 дан ортиқ мурожаатларга жойида ечим топилди. Қолган 79 та мурожаатлар тегишлилиги бўйича корхона ва ташкилотларга жўнатилиб, назоратга олинди.
Қабулдан сўнг туман ҳокими Ш.Худайбердиев айрим мурожаатларни ўрганиш учун фуқароларнинг яшаш жойларига ташриф буюрди.

Ҳаж сафарига борувчилар ва имом-хатиблар учрашуви бўлиб ўтди

               Жорий йилнинг 28 март куни Пастдарғом туманидан рўйхатга олинган 27 нафар Ҳаж сафарига борувчилар ва имом-хатиблар ва Ҳаж сафарига бориш учун рўйхатга олинган фуқаролар яшовчи маҳалланинг раислари иштирокида йиғилиш ташкил этилди. Тадбир жараёнида махсус тайёрланган "Адашганлар" номли ҳужжатли филм намойиш этилди ҳамда янги Ҳожи она ва Ҳожи оталарга фуқаролар билан ишлашни янада кучайтириш бўйича тавсиялар берилди.

ЎҚУВЧИЛАР ҲАРБИЙ ҚИСМГА КЎРГАЗМАЛИ МАШҒУЛОТГА ОЛИБ БОРИЛДИ

         Тумандаги 54-умумтаълим мактаби ўқувчилари 130060-сонли ҳарбий қисмга кўргазмали машғулотга олиб борилди.

 

"БУРГУТ" ҲАРБИЙ-СПОРТ МУСОБАҚАСИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

       Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Пастдарғом туман кенгаши томонидан "БУРГУТ" ҳарбий-спорт мусобақаси ташкил этилди. Мазкур мусобақада туманда мавжуд 14 та касб-ҳунар коллежларидан 9 та коллеж иштирок этишди.

 

2015-2022 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM