Паст Дарғомда жорий йилда тиббиёт муассасалари жорий таъмири ва қурилишига 2 миллиард сўмда зиёд пул сарфланди

Бугунги кунда Паст Дарғом туманида 520 та даволаш ўринга эга марказий шифохона, 450 нафар бемор қабул қилиш қувватига эга кўп тармоқли марказий поликлиника, 6 та қишлоқ оилавий поликлиникаси ҳамда 13 та қишлоқ врачлик пунктлари томонидан аҳолига тиббий хизмат кўрсатиб келинмоқда. Уларда жами 2528 нафар ходим иш фаолиятини олиб бормоқда.

https://telegra.ph/file/d2d2042bf99c130f44986.jpg

Шунингдек, туман тиббиёт бирлашмасида 25 та умумтармоқ тез тиббий ёрдам бригадалари ва 1 та махсус реанимобилда аҳолига тез тиббий ёрдам хизмати кўрсатади.

https://telegra.ph/file/547ad2b303e55b1e2b5ec.jpg

Туман тиббиёт бирлашмасига қарашли кўп тармоқли марказий поликлиникасида ташкил қилинган “Аёллар маслахатхонаси” ва “Қизлар саломатлиги маркази”да 9874 нафар фертел ёшдаги аёллар тиббий кўрикдан ўтказилди.  Шундан перинатал ҳавфи мавжуд 61 нафар хомиладор аёл доимий назоратга олинди. Аниқланган касаллик бўйича 341 нафар амбулатор даво ва 46 нафар стационар даво муолажалари ўтказилган.

https://telegra.ph/file/dc74baee9c1d2831f8334.jpg

Тумандаги 1941-1945 йиллардаги Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва меҳнат фронти фахрийлари санаторийларда соғломлаштириш учун 12 нафари сиҳатгоҳга йулланмалар билан таъминланиб, соғлиқларини тиклаб келишди. Шунингдек, Адлия вазирлигидан 2015 йил 25 март куни руйхатга олдинган “Ногиронлар ва кексаларни бепул санатория-курорт йўлланмалари билан таъминлаш тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида”ги қарорга асосан 1295 нафар ногиронлиги бўлган шахслар ва кексалар навбатга олинди ва шундан  175 нафари санаторий-курорт йўлланмалари билан таъминланиб, сиҳатгоҳларда дам олиб соғлигини тиклаб келишди.                                                                                                                     

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 10 августдаги «Кексалар ва ногиронларни манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш ва қўллаб қувватлашни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори асосида 126 нафар ўзгалар парваришига муҳтож, ёлғиз ногиронлиги бўлган шахслар ва кексалар руйхатга олинган. Шундан 115 нафарига 1025 та  имтиёзли рецепт  асосида бепул дори-дармон билан таъминланди, 2 нафари имтиёзли йулланма билан вилоят шифохоналарида, 42 нафари туман тиббиёт шифохонасида стационар ва 53 нафари уй шароитида  даволанди.

https://telegra.ph/file/8b3f5887432387333bf4f.jpg

Туман тиббиёт бирлашмасига қарашли тиббиёт муассасаларини бугунги кун замон талабларига жавоб беришини таъминлаш мақсадида  маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан бир қатор ишлар амалга оширилди. Жумладан, 833 миллион сўмлик таъмирлаш ишлари олиб борилди. Шунингдек, инвестиция дастури асосида Чандир маҳалласида 1 миллиард 275 миллион сўм эвазига “Фаровон” қишлоқ врачлик пункити қурилиб фойдаланишга туширилди.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM