«ДАЛАДАН ДАСТУРХОНГАЧА…»
Sat, 10/08/2019 - 16:31Серқуёш заминимизда айни пишиқчилик палласи. Боғларда сархил мевалар, далаларда қишлоқ хўжалик, полиз маҳсулотлари етилиб, бозорларда «кўз-кўз» бўладиган бундай дамларнинг ўз хусусияти бор. Айниқса, маҳсулотлар арзонлиги, сифати, таъббоп бўлишини қайси харидор хоҳламайди, дейсиз?! «Паст Дарғом мева-сабзавот» МЧЖ бозори ҳудудида «Даладан дастурхонгача…» шиори остида арзонлаштирилган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ярмаркаси ташкил этилди. Ўзбекистон Республикаси бош прокуратураси ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти туман бўлимининг ҳокимлик билан ҳамкорликда ташкил этган ярмаркасида айни пайтда аҳоли гавжум. Ярмаркада гўшт маҳсулотлари (1 килограми 39 минг сўм), картошка (1400 сўмдан), помидор (1200 сўм), пиёз, сабзи ва бошқа 27 қишлоқ хўжалик маҳсулотлари аҳолига арзонлаштирилган ҳолда сотилмоқда.