Янгиликлар

ШАРҚ ТАРОНАЛАРИ ФЕСТИВАЛИ ИШТИРОКЧИЛАРИ ПАСТ ДАРҒОМДА

Жума шаҳрининг “Ёшлар боғи”да “Шарқ тароналари” XII халқаро мусиқа фестивали иштирок этаётган Эстониянинг “duo ruut”, Миср давлатининг “Араб миллий мероси” гуруҳи аъзолари ҳамда Тошкент ва Хоразм вилоятларидан келган санъаткорлар тантанали равишда кутиб олинди.

МИЛЛАТ БАЙРАМИ - МУСТАҚИЛЛИК ШОДИЁНАСИ КЕНГ НИШОНЛАНДИ

Паст Дарғом тумани аҳли она диёримиз – Ўзбекистонимиз Давлат Мустақиллигининг 28 йиллигини нишонлади. Ҳар бир қалбда тараннум этган   “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” деган эзгу ғоя байрам иштирокчилари  юзларида акс этди.   Шодиёнага ташриф буюрган қадрли тумандошларимизни ва азиз меҳмонларимизни туман ҳокими Ш.Худайбердиев  қутлуғ айём билан табриклаб, кейинги пайтларда туманда амалга оширилган ишлар ва режалар ҳақида гапирди.  Шундан сўнг, амфитеатрда катта байрам концерти бошланиб кетди. Унда туман истеъдодлари қаторида, вилоят ва республикадан келган санъаткорлар ўз ижодлари билан кўнгилларни хушнуд этишди.

Ўқитувчиларнинг анъанавий август ойида кенгаши бўлиб ўтди

2019-2020 ўқув йили олдидан халқ таълими муассасалари раҳбарларининг масъулияти ва ташаббускорлигини, тизимда фаолият юритаётган педагог ходимларнинг касбий  салоҳияти ва маҳоратларини янада ошириш, ўқув дастурлари ва дарсликлардаги янгиликлар, ўзгаришлар билан тизим ходимларини яқиндан таништириш ҳамда янги ўқув йилидаги  муҳим ва устувор вазифаларни белгилаб олиш мақсадида  Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг 2019-йил  6-августдаги "2019-2020  ўқув йили  Август кенгашларига тайёргарлик кўриш ва  ўтказиш тўғрисида"ги  255 сонли буйруғи асосида.

“ҚАЛПОҚ” ҲАЖВИЙ ГУРУҲИ ПАСТДАРҒОМДА

Бугун Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан “Жонажон Ўзбекистон мангу бўл омон” шиори остида  Пастдарғом туман Жума шаҳри Маданият уйида А.Рўзматов, хонанда И.Мадалиев ва “Қалпоқ” хажвий гуруҳи иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда 350 нафар хотин-қизлар иштирок этиб, шундан 70 нафари кам таъминланган 20 нафари оғир турмуш шароитида яшаётган хотин-қизларни ташкил этди. Туман хотин-қизлар қўмитасининг чора-тадбирлар режасига асосан, Республикамиз мустақиллигини тараннум этувчи маданий-маърифий тадбирлар барча ҳудудларда кўтаринки кайфиятда ўтказилиши белгиланди

Ўзбекистон Республикаси Президентнинг 5 та ташаббуси Хотин-қизлар нигоҳида

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг 5 та ташаббусининг ижросини таъминлаш мақсадида  23 август куни Пастдарғом туманининг чекка қишлоқларида истиқомат қилувчи 50 нафар оғир ижтимоий аҳволдаги, кам таъминланган хотин-қизлар Самарқанд шаҳрига саёҳат қилишди. Тадбир Ҳамид Олимжон номли драмма театрида  “Аёлларни асранг эркаклар” номли спектакл намойишидан бошланди.

ГИМНАСТРАДА СПОРТ ФЕСТИВАЛИ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ

Бугун Самарқанд шаҳар 2-сон БУСМда Ўзбекистон Рспубликаси Давлат Мустақиллигининг 28 йиллигига бағишлаб 50 ёшдан юқори уй бекалари  ҳамда 10 ёшгача бўлган қизлар ўртасида “ Гимнастрада спорт фестивали” вилоят босқичи бўлиб ўтди. Пастдарғомлик 6 нафар 10 ёшли қизлар 1-ўринни эгаллаган бўлишса, 8 нафар 50 ёшдан юқори хотин-қизлар иштирок этиб,  “Энг фаол жамоа” номинацияси бўйича тақдирланишди.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM