Ўзбекистон Республикаси Президентнинг 5 та ташаббуси Хотин-қизлар нигоҳида

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг 5 та ташаббусининг ижросини таъминлаш мақсадида  23 август куни Пастдарғом туманининг чекка қишлоқларида истиқомат қилувчи 50 нафар оғир ижтимоий аҳволдаги, кам таъминланган хотин-қизлар Самарқанд шаҳрига саёҳат қилишди. Тадбир Ҳамид Олимжон номли драмма театрида  “Аёлларни асранг эркаклар” номли спектакл намойишидан бошланди.

Шундан сўнг хотин-қизлар Самарқанд шаҳрининг тарихий обидаларига саёҳати уюштирилиб, Мирзо Улуғбек расадхонаси, Хўжа Дониёр мақбараси, Ўзбекистон Республикасининг биринчи президенти Ислом  Каримов мақбарасига зиёрат қилишди. Тадбирлар байрамона кўтаринки кайфият билан ўтказилиб, тадбир иштирокчилари давлатимиз раҳбарларига ўз миннатдорчиликларини билдиришди.

 

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM