«Чандиробод» маҳалласида «ФАРОВОН» ҚВП янги биноси ишга туширилиши байрамга муносиб туҳфа бўлди
Sat, 31/08/2019 - 19:36Пастдарғом тумани «Фаровон» қишлоқ врачлик пункти тўлиқ қайта қурилиб, ишга туширилиши Мустақиллигимизнинг 28 йиллик шодиёнасида муносиб туҳфа бўлди. Барча қўлайликларга эга бўлган замонавий жиҳозлар билан таъминланган ушбу соғлиқни сақлаш муассасасида энг юқори талабларга мос эмлаш пункти, муолажа, лабаратория, тиббий асбоблар стериллаш пункти фаолият юритади.