Image_tadbir:

15-октябрь – Халқаро қишлоқ аёллари куни муносабати билан Паст Дарғом туманининг Қоқсой маҳалласида туман фаоллари ва қишлоқ аёллари иштирокида тадбир ташкил этилди.
Тадбирда пахта йиғим-теримида фаоллиги билан ҳирмонга ўз ҳиссасини қўшаётган энг илғор 15 нафар теримчи аёлларга туман хотин-қизлар қўмитаси томонидан совғалар тақдим этилди ҳамда туман маданият уйи санъаткорлари томонидан концерт дастури уюштирилди.
Тадбир доирасида қишлоқ аёллари томонидан яратилган қўл меҳнати маҳсулоти кўргазмаси ташкил этилди.