ЧҚБТ фани ўқитувчилари беллашди
Thu, 19/12/2019 - 20:26Самарқанд вилояти мудофаа ишлари бошқармаси ҳузуридаги чақирилувчиларни ҳарбий-техника мутахассислиги бўйича тайёрлаш марказида вилоят мудофаа ишлари бошқармаси ҳамда халқ таълими бошқармаси ҳамкорлигида “Энг яхши чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчиси” кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
“Ватанпарварлик ойлиги” доирасида ўтказилган кўрик-танловда унинг туман ва шаҳар босқичида ғолибликни қўлга киритган 16 нафар ўқитувчи 5 та шарт — ҳарбий билим ва салоҳияти, жисмоний, маънавий-маърифий тайёргарлигини синовдан ўтказишди.