Паст Дарғомда ҳар бир муаммо масъуллар эътиборида     

“Маҳалла” газетасининг жорий йил 53-сонида “Муаммога масъуллар қачон эътибор қаратади?” сарлавҳали эълон қилинди.

         Унда Паст Дарғом туманидаги икки ҳолат бўйича фикр юритилган. Жумладан, Жовулқосим маҳалласида истиқомат қилувчи    Фазилат Жўраевага тегишли бўлган давлат-хусусий шериклик асосида бунёд этилаётган 120 ўринли мактабгача таълим ташкилотининг битмай қолган иккинчи қавати учун сўралган  2 милиард 300 миллион сўмлик банк кердитини ололмаётганлиги ҳақида сўз боради.

           Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги “Мактабгача таълим тизимини янада рағбатлантириш ва ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан хусусий-давлат шерикчилиги асосида мактабгача таълим муассасаси ташкил этиш мақсадида 2019 йил 15 февраль куни Паст Дарғом тумани давлат хизматлари агентлиги томонидан “Sevinch Solix bolajon” НТМ руйхатга олиниб, 2019 йил 18 февраль куни “Микрокредитбанк” АТБ Жума филиалидан ҳисоб рақами очилган.

           “Sevinch Solix bolajon” НТМ билан Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирилиги ўртасидаги битимга асосан  2 миллиард 300 миллион сўм имтиёзли кредит ажратиш мақсадида 15 йил муддатга йиллик 1 фоиз устама тўлаш шарти билан битим имзоланган. Ушбу 1 фоизлик имтиёзли кредит маблағлари Мактабгача таълим вазирлиги томонидан ажратилади. Айни пайтда ушбу маблағ банк ҳисоб рақамига келиб тушмаганлиги боис тадбиркорга кредит ажратиш кечикяпти.

           Тадбиркор Марказий банк вакилига мурожаат қилганда 1 фоизлик кредит маблағи ажратилиши кечикаётганлиги инобатга олиниб, тадбиркорнинг бугунги ҳолатидан келиб чиқиб, боғча фаолият бошлашига кўмаклашиш мақсадида тадбиркорларни қўллаб-қўвватлаш давлат жамғармасининг кафиллиги асосида йиллик 24 фоиз устама тўлаш шарти билан тижорат кредит ажратилиши мумкилиги, бунда жамғарма томонидан йиллик 5 фоиз устама тўлаб берилиши ҳамда тадбиркор томонидан банкка йиллик 19 фоиз устама тўлаш имкони яратилиши таклиф қилинганда тадбиркор буни рад қилган.

           Шунингдек, мақолада Жовулқосим маҳалласидаги ҳудудида жойлашган  72-мактаб ўқувчилари катта йўлни кесиб ўтиши ва шу ерга светафор ўрнатиш сўралган. Ушбу мактаб  4 R 46-асосий асосий йўл ёқасида жойлашган. Амалдаги тартибга кўра, эрталабки соат 9:00 дан кеч соат 16:00 гача ҳар бир соатда кўчани кесиб ўтувчи фуқаролар сони 150 дан ошса, ўша ҳудудга севетафор ўрнатилиши белгиланган. Бу ердан эса фақат белгиланган вақтда мактаб ўқувчилари ўтади.

           Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш жоизки белгиланган тартиб бўйича пиёдалар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ҳайдовчиларни ушбу ҳудудда пиёдалар йўлаги борлигидан огоҳлантирувчи белги ўрнатилган.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM