Ҳоким қабулидан сўнг...

Пастдарғом тумани ҳокими Шунқор Худайбердиев туман халқ қабулхонасида аҳоли учун сайёр қабул ўтказди. Қабулда 145 дан зиёд мурожаат тингланди. 
Мурожаатлар асосан уй-жой, моддий ёрдам, алимент пулини ундириш, ишга жойлаштириш, соғлиқни сақлаш масалаларига оид бўлиб,  24 та мурожаат жойида ўз ечимини топди. 18 мурожаат эгаларига тушунтириш берилди, 8 мурожаат рад этилди. Қолганларига ижобий ечим топиш учун тегишли муассаса, корхона ва ташкилотлар раҳбарларига аниқ топшириқлар берди. 
- Қизим сурункали буйрак етишмовчилик билан оғриган, - дейди Хончарбоғ маҳалласида яшовчи Гулшод Кананова. –  Оилавий аҳволимиз оғир, топганимиз рўзғордан ортмайди. Бугунги сайёр қабулда қизимни давалаш,  унга дори-дармон олишга ёдам сўраб мурожаат қилгандим. Рахмат мурожаатим эътиборсиз қолмади. Даволашга, дори-дармон олишга ёрдам берадиган бўлди.  

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM