Ҳокимлар малака оширди

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 январдаги фармойишига асосан, маҳаллий давлат ҳокимияти органи раҳбарларининг малакасини ошириш белгиланганди. Бундан кўзланган мақсад юқори лавозимдаги кадрларнинг касбий, давлат бошқаруви соҳасидаги билим-савиясини ошириш, сиёсий, ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий, маънавий-маърифий дунёқарашини кенгайтиришдан иборат. Шунингдек, иқтисодиётни таркибий ўзгартириш ва диверсификация қилиш, давлат органлари фаолият самарадорлигини янги босқичга кўтариш борасидаги устувор вазифаларни бажаришда ҳоким ва ҳоким ўринбосарларининг шахсий маъсулиятини ошириш ҳам кўзда тутилган.

Шунга кўра, Президент ҳузуридаги давлат бошқаруви академиясида малака ошириш семинари бўлиб ўтди. Унда туманимиз ҳокими Шунқор Худайбердиев ҳам қатнашди.

Раҳбарлар ўн кун давомида республиканинг асосий ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичларининг ҳудудлар бўйича таҳлили, мавжуд муаммолар, уларнинг амалий ечимларидан иборат мавзулардаги замонавий билимга эга бўлди.

Ўқув-семинар якунида тест синовлари топширилди.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM