Паст Дарғомлик фермерлар машинали бўлди.

Кеча, мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Паст Дарғом туманида ҳам Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни кўтаринкилик билан нишонланди.

http://static.zarnews.uz/crop/e/c/720_440_80_ec8dd86f00043ce0b3337add9b21bc69.jpg?img=self&v=1575864001

Тадбирда туман қишлоқ хўжалиги тармоқларини ривожлантиришда бошқаларга ибрат бўлаётган фермерлар, пиллакор ва пахтакорлар, боғбонлар, чорвадор, томорқачи ва ғаллакорлар, соҳага тегишли корхона, ташкилотлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Тадбирда туман ҳокими Шунқор Худойбердиев сўзга чиқиб, деҳқон ва фермерларни айём билан самимий қутлади.

Сўнг кўп йиллик самаралари меҳнати ва мамлакат тараққиёти, халқимиз фаровонлигига муносиб ҳисса қўшаётган бир гуруҳ фермерлар, деҳқонлар туман ҳокилигининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Жумладан, давлатга пахта сотиш режасини ортиғи билан бажарган “Сайфиддин Шербек Шерюрак”, “Темур Аҳмад пахта даласи”, “Бобур” фермер хўжаликлари, “Қўчқор Тўраев” муқобил машина трактор парки раисларига туман ҳокимлиги томонидан енгил автомобиллар совға қилинди.

http://static.zarnews.uz/uploads/1/720__MoIkAsDaDPuisYMaetpugg5Mr9DgMIL_.jpg

Пойтахтдан келган ҳамда вилоятимиз санъаткорлари томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар тадбир иштирокчиларига кўтаринки кайфият бағишлади.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM