Паст Дарғомда Конституцияга бағишланган тадбир бўлиб ўтди

Бугун Паст Дарғом ҳокимлигида Бош Қомусимиз қабул қилинганлигининг 27 йиллигига бағишланган тадбир ўтказилди.

Унда туманнинг барча жабҳаларида меҳнат қилаётган фаоллар, жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Тадбирда туман ҳокими Ш.Худайбердиев сўзга чиқиб, йиғилганларни Конституциямизнинг 27 йиллиги билан табриклаб, Бош Қомусимизнинг аҳамияти, фуқаролик жамиятимиз истиқболини аниқлаб берувчи дастуриламал ҳужжат эканлигини таъкидлади.

 

Қутлуғ сана муносабати билан қатор соҳаларда узоқ ва самарали меҳнат қилган бир гуруҳ фидойи вилоят вакилларига давлат мукофотлари топширилди.

Тадбир давомида вилоят санъат усталари томонидан тайёрланган концерт дастури намойиш қилинди.

 

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM