Мутахассислар ўқитилди

Паст Дарғом туман ҳокимлигида вилоят одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси, туман ҳокимлиги, маҳалла мутахассисилари ҳамда ҳамкор ташкилотлар иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди. 
Унда одам савдоси қурбонларини аниқлаш, ҳимоя қилиш ва ижтимоий реабилитация қилиш, шундай жиноятлар қурбонига айланган фуқароларга тиббий, психологик ва бошқа ёрдам кўрсатиш, шунингдек, бундай жиноятларни содир этишга имкон бераётган шарт-шароитларни бартараф этиш бўйича таъсирчан чоралари муҳокама қилинди.   
Суҳбат давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонидан келиб чиқиб, қилинадиган ишлар белгилаб олинди.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM