Деҳқон (аҳолининг шахсий ёрдамчи) хўжаликларида йирик шохли қорамолларнинг улуши 94,6 фоизни, фермер хўжаликларида эса 5,3 фоизни, шу жумладан, сигирлар мос равишда 94,3 ва 5,6 фоизни, қўй ва эчкилар 79,8 ва 7,9 фоизни, отлар 90,6 ва 9,2 фоизни, паррандалар 49,1 ва 37,0 фоизни ташкил этди.
2019 йилнинг январь-сентябрда барча тоифадаги хўжаликларда тирик вазн ҳисобида 15297,6 тонна гўшт (2018 йилнинг январь-сентябрга нисбатан 3,9 фоизга камайган), 91701,1 тонна сут (2,6 фоизга камайган), 57394,2 минг дона тухум (11,5 фоизга кўп) ишлаб чиқарилди.