Паст Дарғомда 300 тонна сиғимга эга музлаткич ишга туширилди

Тумандаги “Пўлат балиқ ҳавзаси” кўп тармоқли фермер хўжалиги бугун ўзи етиштирган маҳсулотни четга экспорт қилиш учун сиғими 300 тонналик балиқ сақлашга мўлжалланган музлаткични ишга туширди. Ушбу музлаткич фаолиятини йўлга қўйиш учун хўжалик 150 миллион сўм ўз маблағи ҳамда “Ипотека” банк туман филиалидан олган 56 минг  АҚШ доллар кредит маблағларини сафлади.

Музлаткич жиҳозлари Туркия давлатидан келтирилган бўлиб, турк мутахассислари томонидан ўрнатиб берилди.

2014 йилда 4 гектар ерда балиқ етиштиришни бошлаган ушбу фермер хўжалиги бугун 16 гектар ерда 8 турдаги балиқ боқмоқда. Шунингдек, хўжалик туманда балиқ човоқларини етиштириш бўйича таъминотчи ҳам ҳисобланади. Айни пайтда хўжалик 1,5 гектар ерга балиқчилик лабораторияси ташкил этилган бўлиб унда 4 турдаги балиқ чавоқлари етиштирилмоқда.

 

 

 

 

 

 

 

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM