Паст Дарғом тумани ҳокимининг навбатдаги сайёр қабулида собиқ ҳарбий уйли бўлди

Туман ҳокими Ш.Худайбердиев бу галги қабулда 66 нафар фуқаронинг 70 дан зиёд мурожаатини тингланиб, уларга ижобий ечим топиш бўйича тегишли муассаса, корхона ва ташкилотлар раҳбарларига аниқ топшириқлар берди.

Жумладан, Олти қаҳрамон маҳалласида яшовчи Феруза Чориева оилада уч нафар фарзанднинг ёлғиз боқувчиси эканлиги, моддий имконияти етмаётгани сабабли кўп йиллардан буён соғлигини тиклай олмаётгани, уй-жой мулкдорлари ширкатидан ҳам йиллар давомида тўпланиб қолган  қарздорлиги борлиги ҳақида мурожаат қилди. Мурожаатчининг қарздорлиги ҳокимлик томонидан ўша жойнинг ўзида тўланиб, соғлиғини тиклашда амалий ёрдам кўрсатиш туман соғлиқни сақлаш бўлимига топширилди.

- Катта ўғлим ҳарбий хизматдан бахтсиз тасодиф туфайли ногирон бўлиб қайтганди, - дейди фуқаро Э.Бегимов. –  Ўзи ишга яроқсиз бўлгани боис оладиган нафақасидан бўлак даромади йўқ. Оилада кўп жонмиз топган даромадимиз улардан ортмайди. Уй қуриш учун имконимиз йўқ. Шунинг учун бугунги сайёр қабулга шу ўғлим учун уй сўраб келдим. Ҳоким мени дардимни тинглаб, мурожаатимни ижобий ҳал қилди.

Мурожаатларнинг аксарияти уй-жой, моддий ёрдам, ишга жойлашиш, соғлиқни сақлаш каби масалаларга оид бўлиб, кўпчилиги жойида ўз ечимини топди. Айрим мурожаат эгаларига тушунтиришлар берилди.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM