Бугун пахта теримига чиқдингизми? Йўқми? Нега?

Бекордан-бекор юргандан кўра, далага чиқсангиз ҳеч бўлмаганда 40-50 килограмм пахта терасиз. Бу 32-40 минг сўм атрофида пул бўлади.

30 минг сўмдан олсангиз ҳам 10 кунда 300 минг сўм маблағга эга бўласиз. Бекорчиликдан зерикмадингизми? Моддий аҳволим оғир деб Худога нола қилиш, давлат идораларидан ёрдам сўрашдан уялмаяпсизми? Ўтган куни уйда ётгандим интернетда пахта тераётган отахонларни кўриб, шуларни ўйладим. Ҳудди сиздай бекор юришимдан уялиб, пахта теримига чиққандим ёмонмас  73 минг сўм ишлабман.

Ориятингиз ҳалиям бор бўлса, қани туринг, далага чиқамиз. Давлатни ўйламасак ҳам ўзимизни чўнтагимиз учун ҳаракат қилайлик!

Тушлигиям текин эмиш.

Исмини айтишга уялган теримчи номидан.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM