ИҚТИДОРЛАР БИЗДА КЎП ...

Паст Дарғомда ҳайкалтарошлик, кулолчилик ва рассомлик бўйича иқтидорлар кўп. Ана шундай йигит-қизларни тарбиялашда Жума шаҳридаги Самарқанд ихтисослаштирилган санъат-мактаб интернати раҳбарияти ва устозларининг ҳиссалари катта. Кейинги пайтда даргоҳ ўқувчилари кўплаб республика ва халқаро танловларда ўзларининг қойилмақом санъат асарлари билан фахрли ўринларни эгаллаб келаяпти.Кеча янги ўқув йилининг бошланиши ва “Билимлар куни” муносабати билан санъат  мактабида тадбир бўлиб ўтди. Байрамона бўлиб ўтган тадбирда ёш ғунчаларни устозлар қабул қилиши билан биргаликда, битирувчи қалдирғочларни катта ҳаётга кузатишди.Шунингдек, иқтидорли битирувчилардан бири Меҳрож Сангиров жонажон мактабига “Баҳор элчилари” деб номланган асарини эсдалик учун совға қилди.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM