“ОЗОДАЛИК ВА ОБОДЛИК АКЦИЯСИ" ДА ФАОЛ ҚАТНАШИНГ!

Жорий йилнинг    18 апрел куни Пастдарғом туман “Хончарвоқ” МФЙ ҳудудида туман хотин-қизлар қўмитаси ва маҳалланинг фаоллари иштирокида "Озодалик ва сариштали хонадон - қут - барака манбаи" номли акция ўтказилди. Тадбир  давомида хонадонларга кирилди ва хонадон эгалари билан суҳбат ўтказилиб, акциянинг мақсади, аҳоли ўртасида озодалик ва ободликни тарғиб қилишдан иборат эканлиги тушунтирилди.
Акция доирасида маҳалладаги фаол, тоза-озода, сарамжон-саришта, обод, хонадонлардан намунали 2 та хонадон саралаб олиниб 1-ўринга “Хончорбоғ” МФЙ  Холяров Ғайрат ака хонадони, 2-ўринга Эргашев Жасур ака хонадони муносиб топилиб эсдалик совағалари билан тақдирланди.



2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM