
Президент Шавкат Мирзиёевнинг "Ҳар бир раҳбар ўзи таълим олган мактаб кутубхонасига китоблар совға қилиш" тўғрисидаги ташаббусини раҳбарлар қўллаб-қувватламоқда. Шундай эзгу ташаббус доирасида Пастдарғом туман ҳоким ўринбосари Хотин-қизлар қўмитаси раиси Марғуба Санақулова ўзи таълим олган тумандаги 1-умумтаълим мактабига 30га яқин бадиий китоблар совға қилди ҳамда мактабдаги "Қизларжон" клуби фаолияти билан танишди