ORTIQCHA TO'LANGAN PENSIYA VA NAFAQALAR hisobdan chiqarildi

Мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига салмоқли ҳисса қўшган пенсионерларни давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватланишини янада кучайтириш, ҳар томонлама ғамхўрлик қилиш, фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тизимини изчил такомиллаштириш борасида қатор фармон ва қарорлар ишлаб чиқилган.

Президентимизнинг 2017 йил 28 декабрдаги "Меҳнат фаолиятини олиб бораётган пенсионерларнинг алоҳида тоифаларига қулай шароитлар яратишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармони ҳам шулар жумласидандир. Ушбу фармон ижроси юзасидан 2018 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра пенсия ва нафақалар ҳисобланиши тўғрилиги текширилди. 65 ёшга тўлган ва ундан катта ёшдаги 58 нафар фуқаронинг, шунингдек, 2010 йилгача бўлган даврда тайинланган пенсия ва нафақаларининг ортиқча тўланган пули ҳисобланиб, қайтариб тўланиши керак бўлган 245 миллион сўм уларнинг бўйнидан соқит қилинди.

Азизжон УСМОНОВ,

бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси туман бўлими бошлиғи.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM