Пастдарғомдаги туғруқхона вақтинча беморларни қабул қилмайди

Пастдарғом туман тиббиёт бирлашмасига қарашли туғруқ бўлимида йиллик режага асосан жорий таъмирлаш ва режали профилактик ювиш ишларининг ўтказилиши сабабли 2024-йилнинг 11-январидан 25-январига қадар беморларни қабул қилиш вақтинча тўхтатилади.

Ушбу вақт оралиғида ҳомиладор, туғувчи ва янги туққан аёллар туғруқхонага эҳтиёжи туғилганда Самарқанд шаҳридаги 1-, 2-, 3- ва 4- сонли туғруқ  мажмуаларига мурожаат қилишлари сўралади.

Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз.

Пастдарғом туман тиббиёт бирлашмаси.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM