Пастдарғомда 7 минг 679 нафар болажон янги ҳаёт сари илк қадамларини ташлади.

Бугун юртимиздаги барча умумтаълим мактабларида бўлгани каби Пастдарғом туманидаги 129 та умумий ўрта таълим мактабларида ҳам "Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида "Билимлар куни" кенг нишонланди.
 Ўтказилган тадбирларда сектор раҳбарлари ва туман ташкилоти раҳбарлари ҳам иштирок этишди.
Жумладан, тумандаги 56-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим  мактабида бўлиб ўтган "Билимлар куни" тадбири ҳам болажонлар учун эсда қоларли бўлди.
Ушбу тадбирда туман ҳокими Шунқор Худайбердиев иштирок этиб, устоз мураббий ҳамда болажонларни билимлар куни билан табриклади. Келгуси фолиятида улкан зафарлар тилади.
Байрам тадбири ўқувчилар томонидан тайёрланган бадиий чиқишлари давом этди.
Туманда 2022-2023 ўқув йили учун 1-синфларга жами 7 минг 679 нафар ўқувчи қабул қилинган бўлиб,  уларнинг барчасига Президент совғалари тантанали тарзда топширилди.
Ушбу кун нафақат болакайлар балки уларни мактабга кузатган ота-оналарининг ҳам қалбида ҳаяжон. Чунки уларнинг фарзандлари ҳаётида бугун унутилмас лаҳзалар. Болажонларининг илк бор мактабга қўйган қадами, биринчи қўнғироқ, биринчи ўқитувчи, биринчи марта юртбошимиздан совға олиш. Буларнинг ҳамма-ҳаммаси ўқувчилар қалбини фахр ва ифтихорга тўлдирди.

2015-2022 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM