Муддатли ҳарбий хизматга ва сафарбарлик чақирув резерв ҳизматига танлов саралаш ишлари бошланди

2022-йил 10-август кунидан 2023-йил 10-февраль кунига қадар танлов ўтказилмоқда.

Чақирилувчиларни танлаб олиш тартиби тўғрисида низом

1.Умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш тартиби:

- Чақирилувчиларнинг умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш қуйидаги умумжисмоний

 нормативларни қабул қилиш орқали амалга оширилади:

-турникда тортилиш;

-100 метрга югуриш;

-3000 метрга югуриш;

- Чақирилувчиларнинг умумжисмоний тайёргарлик даражасини қуйидагича баҳоланади:

а)турника тортилиш бўйича:

12 маротаба ва ундан кўп тортилганда -5 (аъло);

10-11 маротаба тортилганда -4 (яхши);

8-9 маротаба тортилганда -3 (қониқарли);

1-7 маротаба ёхуд умуман тортила олмаганда -2(қониқарсиз);

б)100 метрга югуриш бўйича:

14,0 сония ичида бажарган тақдирда  -5 (аъло);

14,1-14,4 сонияда бажарган тақдирда -4 (яхши);

14,5-15,0 сонияда бажарган тақдирда -3 (қониқарли);

15,1 сония ва унда кўп вақтда бажарган тақдирда -2(қониқарсиз);

в) 3000 метрга югуриш бўйича:

12,40 дақиқа ичида бажарган тақдирда-5 (аъло);

12,40 дақиқадан 13,20 дақиқагача бажарган тақдирда -4 (яхши);

13,20 дақиқадан 14,0 дақиқагача бажарган тақдирда -3 (қониқарли);

14,0 дақиқадан кўп вақтда бажарган тақдирда -2(қониқарсиз);

Чақирилувчиларнинг умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолашда битта

2 (қониқарсиз) бахо олган чақирилувчи умумжисмоний тайёргарлик нормативларини топшира олмаган деб ҳисобланди.

Умумжисмоний тайёргарлик нормативларини топшира олмаган чақирилувчиларга нормативларни такроран топшришга рухсат берилмайди.

Умумжисмоний тайёргарлик нормативларини топшира олмаган чақирилувчилар касбий танлов тадбириларига қўйилмайди.

2.Якка тартибда суҳбат ўтказиш-Ўзбекистон тарихи, Амир Темур (тузуклари) ва бошқа улуғ аждодларимиз ҳаёти ва фаолиятига доир билимларини аниқлаш орқали амалга оширилади.

-Якка тартибда субҳат жараёнида чақирилувчиларнинг маҳалла ва жамиятда тутган ўрни, оилавий аҳволи, обрў-эътибори, юриш-туриши, қизиқишлари, Ўзбекистон тарихи, буюк саркардаларимиз ва аждодларимиз ҳаёти ва фаолиятига доир билимлари аниқланади, шунингдек, умумжисмоний тайёргарлик ва касбий танлов бўйича ўтказилган синов натижалари асосида чақирилувчиларни ҳарбий теҳника мутахассисликлари бўйича тайёргарликка жалб этиш ёки уларнинг муддатли ҳарбий хизматни ўташ юзасидан тавсия берилади ёки тавсия берилмайди.

Чақирилувчилар танловда бир йилда фақат бир марта иштирок этиши мумкин. 

 

МУДОФАА ИШЛАРИ БЎЛИМИ МАЪМУРИЯТИ!

2015-2022 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM