Пастдарғомда ҳудудларни ободонлаштириш бўйича “Зарбдор - 30 кунлик” бошланди

 

Куни кеча, 18 июль куни давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев раислигида “Аҳолига бўлиб берилган экин ерлари  ва томорқадан самарали фойдаланиш бўйича асосий вазифалар”  муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. 
Ушбу видеоселектор йиғилишида Президентимиз томонидан  Мустақиллигимизнинг 31 йиллик байрами арафасида ҳудудларни ободонлаштириш мақсадида “Зарбдор - 30 кунлик” эълон қилинди.

Бугун туман ҳокими Шунқор Худайбердиев раҳбарлигида ўтказилган йиғилишда, видеоселектор йиғилишида берилга топшириқлардан келиб чиқиб, “Зарбдор-30 кунлик”ни туманда сифатли ва тизимли ташкил этиш вазифаси муҳокама қилинди.
Туман ҳокими ҳар бир ташкилот, ҳар бир хонадон ҳар бир фуқаро фаол иштирок этиши, жойларда ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш  ишларини ташкил этиш, ушбу савобли ишда ҳар бир ташкилот, ҳар бир корхона, ҳар бир маҳалла, ҳар бир   фуқаро ўз ўрнини топиши кераклигини таъкидлади.

Йиғилиш сўнгида “Зарбдор-30 кунлик” тадбири доирасида  амалга оширилиши лозим бўлган зарур вазифалар белгилаб олинди.  Вазифалар тақсимоти ишлаб чиқилди.

 

2015-2022 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM