Кушхоналар фаолиятига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди

Пастдарғом туман ҳокимлигида туманда кушхоналар ва гўшт дўкон (қассоб)лар фаолиятини ўзаро ҳамкорликда самарали ташкил қилишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда сектор раҳбарлари, соҳага тегишли корхона ва ташлот раҳбарлари, маҳалла раислари иштирок этди.

Йиғилишда туманда мавжуд кушхоналарнинг хозирги кундаги олиб борилаётган ишларини тахлил этиш уларнинг фаолияти давомида йўл қуйилаётган камчиликлар ҳамда муаммоларнинг ечим изланди.

Танқидий руҳда ўтказилган йиғилишда ўз фаолиятида камчиликларга йўл қўйган кушхоналар фаолияти танқид қилинди.

Жумладан, Пастдарғом тумани Искандари МФЙ худудида жойлашган “Доно бобо файз” ОК қушхонаси бир кунда 10 бош қорамол сўйишга ихтисослашган. 2022 йил май ойигача 160 бош йирик шохли қорамоллар сўйилиб, 259 минг 61 кг, 1 бош майда шохли қорамоллардан 46 кг жами 259 минг 107 кг гўшт махсулотлари туман ички бозорларига чиқарилганлиги қайд этилди. Шунингдек, корхона мавжуд бинолар қушхона фаолияти учун талаб этилган нормалар бўйича жиҳозланган бўлсада, мавжуд бинони санитария холатларига келтириш, ички девор, эшик ҳамда ускуналарни бўяш ишлари олиб борилмагани, тозаликка эътибор қаратилмасдан антисанитария ҳолатда эканлиги аниқланган.

Юқорида аниқланган хатова камчиликларни бартараф этиш бораси кўрсатма ва топшириқлар берилди.

2015-2022 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM