Адабий-бадиий кеча ташкил этилди

Ўзбек халқининг севимли фарзанди, халқ шоири Муҳаммад Юсуф таваллуд айёмининг 68-йиллиги муносабати билан бугун 27-апрель куни тумандаги 32-сон мусиқа ва санъат мактабида адабий-бадиий кеча  ташкил этилди. Ушбу тадбирда  Ўзбекистон Журналистлар ижодий уюшмаси  аъзоси Ёр Муҳаммад  ( Ёрмамат Рустамов),  таниқли олим, филология фанлари доктори, СамДУ профессори  Эркин Мусурмонов ва шоира Мунира Абдураҳмонова, туманимиздан етишиб чиққан ижодкорлар, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзолари Гулжаҳон Мардон қизи,  Баҳодир Ўринов ҳамда умумтаълим мактабларида фаолият олиб бораётган ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчилар ва ижодкор ўқувчилар иштирок этдилар. Тадбиримиз меҳмони шоир Ёр Муҳаммад иштирокчиларга Муҳаммад Юсуф ҳақида хотираларидан сўзлаб, ўзинингМуҳаммад Юсуфга аталган  ижод намуналаридан ўқиб бердилар. Ижодкор тарғиботчилар ҳам ўзларининг ижод намуналари билан тадбирга ўзгача шукуҳ бағишладилар.
Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари  Ж. Очилов.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM