Пастдарғом туманида камбағал ва ёрдамга муҳтож бўлган 1860 та оила мавжуд

Камбағаллик юртимизда кўп йиллар “ёпиқ мавзу” бўлиб келди. Жорий йил 24 январь куни Олий Мажлисга Мурожаатномада давлатимиз раҳбари бу ҳақда очиқ-ойдин гапирди ва тарихимизда биринчи марта камбағалликни қисқартириш устувор вазифа сифатида белгилаганди.

Пастдарғом туманида ҳам камбағаллик тоифасига кирувчи оилалар ва фуқароларни аниқлаш учун  ишчи гуруҳлар фаолияти йўлга қўйилди. Тумандаги барча аҳолининг яшаш шароити ўрганилганда камбағал ва ёрдамга муҳтож бўлган 1860 та оила аниқланди. Шулардан:

- доимий ишга  эга бўлмаган ва вақтинча  доимий иш ўрнини йўқотган кам даромадлилар  928 тани;

- боқувчисини йўқотганлар 324 тани;

ногирон ва сурункали касалликка эга бўлганлар 440 тани;

болали оилалар 36 тани;

шароити оғир бўлган чет элдан қайтган меҳнат муҳожирлари 17 тани;

- 115 таси эса бошқа сабабларга кўра муҳтож оилаларни ташкил этмоқда.

Бугунги кунда ушбу  фуқароларда тадбиркорлик руҳини уйғотиш, инсоннинг ички куч-қудрати ва салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқариш, янги иш ўринлари яратиш орқали камбағалликдан чиқариш чоралари кўрилмоқда.

2015-2020 © Pastdargom tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM