Events

Обод маҳаллам

Пастдарғом туман Боғонали маҳалла фуқаролар йиғинида баҳорги ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари жадал олиб борилмоқда.
Фуқаролар томонидан ариқлар тозаланиб, дарахтларга ишлов бериб, ерлар баҳорги экин экишга тайёрланмоқда. Обод маҳаллам, озода масканим шиорига амал қилган маҳалла аҳли томонидан ҳудудларга мевали ва манзарали дархтлар экилмоқда. 

Image_tadbir: 

Зулфияхоним издошлари

Зулфияхоним таваллудининг  105 йиллиги муносабати билан Пастдарғом туманидаги 72-умумтаълим мактаб ўқувчилари иштирокида “Зулфияхоним издошлари” деб номланган тадбир бўлиб ўтди.

Image_tadbir: 

Пастдарғом туманида кўргазмали машғулотлар ўтказилади

Пастдарғом туман ҳокимлигида  Самарқанд вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ташаббуси билан фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизими ҳудудий ва функционал  қуйи тизими бошқарув органлари, куч ва воситаларини жалб этган ҳолда ҳамкорликдаги қўмондонлик-штаб ўқув машқларига тайёргарлик кўриш ва ўтказишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда  Самарқанд вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари Умид Ахроров, туман ҳокимининг ўринбосари, туман фуқоро муҳофазаси штаби раҳбари Обид Аблақулов ҳамда ташкилотлардан вакиллар иштирок этди.

Image_tadbir: