Тумандаги иқтисодий комплекс ходимларига коррупсияга қарши курашиш бўйича семинар бўлиб ўтди

Пастдарғом тумани ҳокимлиги мажлислар залида тумандаги иқтисодий комплексга қарашли ташкилотлар раҳбар ва масъул ходимлари иштирокида коррупсиянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш, коррупсияга оид ҳуқуқбузарликларнинг тизимли сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этишга бағишланган семинар-йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда вилоят Самарқанд вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги янги иш ўринларини ташкил этишни рағбатлантириш ҳудудий жамғармаси, туман прокуратура масъул ходимлари, тумандаги иқтисодий соҳага алоқадор барча ташкилот масъуллари иштирок этишди.

Семинар иштирокчилари давлатимиз раҳбарининг 2022-йил 12-январдаги “Коррупсияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-81-сонли Қарори мазмун-моҳияти билан таништирилиб, иқтисодий соҳада мазкур Қарор ижросини таъминлаш юзасидан амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар муҳокама қилинди.

2015-2022 © Pastdargom tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM