Пастдарғом туман Гўзалкент ҳудудидаги 2-сон ФХДЁ бўлимида 15-май Оила куни муносабати билан “Бахт қўрғонининг бунёдкорлари эъзозимизда” номли тадбир ташкил этилди. Тадбирда 52 йил биргаликда тинч-тотув яшаган Нормуродов Омон бобо ва Нормуродова Жумахол момолар оиласи ва 57 йил биргаликда яшаган Равшанов Қарши бобо ва Равшанова Асал момолар оиласи иштирок этишди. Оилалар эсдалик совғалар билан тақдирландилар.